Тошкентда иш, резюме, вакансиялар. Ўзбекистонда иш ва ходимларни қидирув.  
Сайт тили: Рус  Eng 
UzJobs - Тошкентда иш, резюме, вакансиялар. Ўзбекистонда иш ва ходимларни қидирув.  
         
Компаниялар
13
Вакансиялар
0
Резюме
109
Курслар
0
Ўқув муассасалари
1
 

Ҳурматли иш берувчилар!
Биз Сизнинг компаниянгизни сайтимизда қарши олишдан хурсандмиз ва умид қиламизки, бизнинг ёрдамимиз билан Сизнинг тез ва самарали равишда барча талабларингизга жавоб берадиган янги ходимларни топишингизга умид қиламиз.
UzJobs да рўйхатдан ўтиш Сизга қуйидаги сервислардан фойдаланиш имконини беради:
Компания таърифини жойлаштириш Талабгорлар учун мактубларнинг тайёр шаблонидан фойдаланиш
Компания таърифи – унинг сайтдаги ташриф қоғозидир. Бу ерда талабгорлар компания фаолияти, унда ишлашнинг афзалликлари тўғрисида маълумот олишади ва ундаги барча очиқ вакансиялар билан танишадилар. Талабгорларга мактуб (интервьюга таклиф ёки рад жавоби) сайтда тайёр шаблонлар асосида амалга оширилади. Бу номзодларга қайта алоқа жараёнини жиддий равишда тезлаштиради ва осонлаштиради.
 
Очиқ вакансияларни нашр қилиш (*) Резюме тарқатмасига обуна бўлиш
Вакансияларни чоп этиш Сизга манфаатдор мутахассислардан чексиз равишда батафсил резюме, асосланган ва тавсия мактублари билан мурожаатларни олиш имкониятини беради. Ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда Сиз тезкор режимда Сизни қизиқтираётган фаолият соҳалари ва лавозимлар бўйича сайтда резюмеларини жойлаштирган янги талабгорлар ҳақида ахборот олишингиз мумкин.
 
Аноним вакансияларни чоп этиш (*) Сайтнинг умумий маълумотлар базасида резюме қидириш
Ўз компаниянгизнинг вакансияларини эълон қилишни истамайсизми? Компаниянинг ҳақиқий номини шартли равишдаги номга ўзгартириб, аноним вакансияларни жойлаштиринг. Ҳар куни янгиланувчи сайтнинг умумий маълумотлар базасида резюме қилириш Сизга персонални чоп этилган вакансияларга мурожаатларни кутмасдан еки умуман вакансияни чоп этмай туриб фаол излаш имконини беради.
 
Вакансияларни TOP-рўйхатга кўтариш (*) Умумий фойдаланиш учун ёпиқ бўлган талабгорлар контактларини сотиб олиш (*)
Ҳар куни сайтда ўнлаб янги вакансиялар чоп этилади. Бунда чоп этилган ҳар бир янги вакансия аввалгисини пастга суради. Эълонларнинг умумий рўйхатида йўқолиб кетмаслик учун сизга "TOPда чоп этиш" хизмати ёрдам беради. Ундан фойдаланиш натижасида вакансия бошқа эълонлар рўйхатига нисбатан тепада жойлашган TOP-рўйхатга кўтаради. Умумий фойдаланиш учун ёпиқ бўлган маълумотлар базасидан танлаб олинган резюмеда талабгор ҳақида унинг контакт маълумотларидан ташқари тўлиқ ахборот мавжуд бўлади. Сизни қизиқтирган ҳолларда сиз ушбу контактларни сайтнинг лаҳзалик сервисларидан фойдаланган ҳолда сотиб олишингиз мумкин.
 
Резюмени махсус шаклда олиш Танланган резюмеларни сақлаш
Компаниянгиз қоидалари резюмени қатъий ўрнатилган махсус шаклда тўлдиришни талаб этадими? Ушбу шаклни сайтда чоп этиладиган вакансия матнига илова қилинг. Шунда талабгорларда уни юклаб олиш, тўлдириш ва Сизга кўриб чиқиш учун юбориш имкони пайдо бўлади. "Танланган резюмелар" бўлими ёрдамида вакансияларга олинган ёки умумий маълумотлар базасидан олинган, нисбатан маъқул бўлган резюмени ажратиш ва сақлаш мумкин. Зарур ҳолларда резюмени тематик папкалар бўйича гуруҳлаш мумкин.
 
Компаниянинг виртуал "Қабулхонасига" эга бўлиш "Қўлланма"дан ҳужжатларни харид қилиш (*)
"Приемная компании" - шахсий кабинетнинг махсус ажратилган бўлими. Айнан Сизнинг компаниянгизда ишлашни истаган, лекин сизда муносиб бўш иш ўрни тополмаган ёки кутмаган талабгорларнинг резюмеларини қабул қилиш учун хизмат қилади. Шу йўл билан қабул қилинган резюмеларни манфаатдор номзодларнинг шахсий базаси сифатида ишлатиш мумкин. Ушбу базада резюмеларни мустақил равишда очилган тематик папкаларга гуруҳлаштирган ҳолда сақлаш мумкин. "Қўлланма" ходимлар билан иш юритишни ташкил этиш учун зарур бўлган мукаммал ҳужжатлар портфелини шакллантиришга кўмак беради, ундан бланкалар, шакллар, аризалар ва буйруқлардан тортиб меҳнат шартномаларигача, моддий жавобгарлик шартномалари ва бошқа локал-норматив ҳужжатлар ўрин олган.
 
  Размещать вакансии в печати (*)
  Ушбу хизмат ёрдамида сизнинг эълонларингиз сайтда чоп этилиши билан бирга, босмада ("Бизнес-вестник востока" газетаси) ҳам чоп этилади. Бу эса вакансияларингизнинг потенциал талабгорлари аудиторияси сонини ошириш имконини беради. Шунингдек, UzJobsда рўйхатдан ўтган компаниялар учун вакансияларни газетада чоп этиш имтиёзли тарифларда амалга оширилади.



Компаниянгиз ўқув муассаси бўлиб, ходимларни излашдан ташқари ўқув курслари, тренинглар, семинарлар ва бошқа таълим дастурларини илгари суришдан манфаатдор бўлган ҳолларда, марҳамат "Ўқув марказлари учун" бўлимида тақдим этилган ахборот билан танишинг.

(*) - Юлдузча билан сайтнинг пуллик сервислари белгиланган.

 
Шахсий кабинет








Яндекс.Метрика



 

  Лойиҳа
Фойдаланувчилик келишуви
Оммавий оферта
  Прейскурант
Как оплатить?
  Қўлланма
Нашр
  Сайтдаги реклама
Боғланиш
   

Copyright © 2000 — 2019 SAIPRO